МАХФИЙЛИК СИЁСАТИ
“E-IJARA.UZ” автоматлаштирилган ахборот тизимига хуш келибсиз!
“E-IJARA.UZ” автоматлаштирилган ахборот тизимига (кейинги ўринларда - Тизим) кирганингизда ёки фойдаланганингизда, сиз ушбу махфийлик сиёсати ва фойдаланиш шартларини тўлиқ қабул қиласиз.
Шартларни қабул қилиш
Ушбу Тизимга кириб, Сиз ушбу Шартларга розилигингизни билдирасиз. Ушбу шартларга қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилиши мумкин ва янгиланган шартлар олдиндан огоҳлантиришсиз тизимга жойлаштирилади.
“Агросаноатни рақамлаштириш маркази” масъулияти чекланган жамияти Фойдаланувчи ёки бошқа томонлар олдида Тизимнинг ишлаши, Тизимда келтирилган хизматлар ёки маҳсулотлар туфайли келиб чиқадиган ҳар қандай йўқотишлар, шу жумладан, бепарволик ёки бошқа ҳолатлар туфайли маълумотларни йўқотиш, фойда йўқотиш билан боғлиқ тўғридан-тўғри ва бевосита йўқотишлар учун жавобгар эмас.
“E-IJARA.UZ” автоматлаштирилган ахборот тизими
Ушбу Тизимда Сиз, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган бўш ер участкаларини ижарага олиш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақида маълумот олишингиз ва бўш турган ер участкаси тўғрисидаги маълумотларни очиқ элеcктрон танловга қўйиш масаласини белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун таклифлар киритишингиз мумкин.
Cookies-файллар ҳақида маълумот
“E-IJARA.UZ” автоматлаштирилган ахборот тизимининг баъзи бўлимлари парол билан ҳимояланган. Сиз Тизимнинг парол билан ҳимояланган бўлимларига паролни қайтадан киритишсиз киришингиз учун Тизим cоокие файлларни ишлатади (cоокиес компютерингизда жойлашган бўлиб сизнинг Интернет-браузерингиз бошқаруви остида бўлади).
Тизимга кириш ва шахсий кабинетингиз хавфсизлиги
Шахсий кабинетингиз Cиз тақдим этган электрон почта манзили ёки бошқа маълумотлар орқали идентификатсиялаштирилади, ва сиз логинингиздан (электрон почта манзили) фойдаланиш ҳуқуқига эга ягона шахс ҳисобланасиз. Шахсий кабинет ва ҳар қандай танлаган паролларингиз сир сақланишига масъулдирсиз, акс ҳолда сизга аккаунтингизга кириш тақиқлаб қўйилиши мумкин.
Сизнинг рухсатингиздан қатъий назар, Шахсий кабинетингиздан ҳар қандай фойдаланишларга Сиз жавобгарсиз. Агар, Шахсий кабинет ва/ёки паролингиз бошқа шахс томонидан фойдаланилаётгани ҳақида шубҳа қилсангиз, дарҳол id.egov.uz манзили орқали паролингизни янгиланг.
Сиз Тизимда бир Шахсий кабинетдан ташқари бошқа Шахсий кабинетлар билан рўйхатдан ўтмасликка розилигингизни билдирасиз. Сиз сохта ном билан рўйхатдан ўта олмайсиз.
Фойдаланиш чекловлари
“E-IJARA.UZ” автоматлаштирилган ахборот тизимидан ушбу фойдаланиш шартларига мувофиқ фақатгина қонуний мақсадлар учун фойдаланишингизга розилигингизни билдирасиз:
* Тизимни ишлашини тўхтатишга, ортиқча юкланишига, зарар етказилишига ва бошқа салбий оқибатларга олиб келадиган, ҳамда бошқа фойдаланувчиларнинг тизимдан реал вақт режимида ишлашига тўсқинлик ёки ҳалақит беришга оид ҳар қандай ҳаракатларни амалга оширмасликка;
* Тизимнинг нормал ишлашига ҳалақит берадиган ҳар қандай қурилмалар, дастурий таъминотлар ва жараёнларни қўлланилмасликка;
* Вирус ва бошқа зарарли материалларни қўлланилмасликка;
* Тизимга авторизатсиясиз киришга харакат қилмасликка, ҳамда Тизимнинг маълумотлари жойлашган серверлар ва Тизимнинг барча бўлимлари узлюксиз ишлашига ҳалақит ва зарар бермасликка;
* Хизматни рад этиш ёки хизмат кўрсатишни тақиқлаш орқали тизимнинг ишлашига тўсқинлик қилмасликка;
* Тизимнинг нормал ишлашига тўсқинлик қилмасликка.
Мажбуриятлар
“E-IJARA.UZ” автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланиб Cиз ўзингизнинг ҳаракатларингиз ва Тизимдаги маълумотларни ишлатиш оқибатларига тўлиқ жавобгар бўласиз. Тизим маълумотларини “Агросаноатни рақамлаштириш маркази” МЧЖ розилигисиз кўчириш, чоп этиш ёки биронта восита орқали тарқатиш, ҳамда Интернет ёки оммавий ахборот воситаларида жойлаштириш мумкин эмас.
Шахсий маълумотларни қайта ишлаш
“E-IJARA.UZ” автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланганда, сизнинг шахсий маълумотларингизни тўплаш, қайта ишлаш ва ишлатиш ҳақида хабардорлигингизни тасдиқлайсиз. Шахсий маълумотларни йиғиш, сақлаш ва қайта ишлашнинг мақсади, фойдаланувчини шахсийлаштирилган Тизим хизматлари билан таъминлашдир, жумладан, шахсий кабинет, авторизатсиялаш, паролни эслатишга рухсат бериш, ҳамда хабарномалар юбориш ва фойдаланувчининг талабларини бажариш киради.
“E-IJARA.UZ” автоматлаштирилган ахборот тизими хизматларидан фойдаланишни таъминлаш учун, шахсий маълумотларни қайта ишлашга фойдаланувчининг шахсий маълумотларини йиғиш, рўйхатдан ўтказиш, тўплаш, сақлаш, улардан фойдаланиш, ўчириш билан боғлиқ ҳар қандай ҳаракатлар ва/ёки фаолият турлари киради.